Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият барқарорлигини таъминлашда янги ёндашув
15:29 / 2025-06-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жамият барқарорлигини таъминлашнинг янгича ёндашувида ҳамкорликдаги вазифалар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

 Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ‒ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси  Зулайҳо  Маҳкамова, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари ‒ оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарлари иштирок этди.  

Тадбирда жамиятнинг муҳим бўғини – оила институтини мустаҳкамлаш, айниқса, аёлларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, гендер тенглиги, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, опа-сингилларимизга барча соҳада ўз салоҳиятини, имкониятларини намоён этишига кўмаклашиш, бу борада давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги каби долзарб масалаларда маърузалар тингланди. Семинардан жойларда кузатилаётган илғор тажрибалар ҳамда янги, ҳаётий лойиҳалар билан танишувлар ҳам ўрин олди.

[gallery-24099]

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА