Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов маълум қилди.
Матбуот анжуманида пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлаш борасида ташкил этилган махсус жамғармалар ва бюджетдан ажратилган маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан тизимли назорат ўрнатиб борилди.
Мазкур йўналишда 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-чорагида 17,6 млрд сўм маблағларнинг мақсадсиз сарфланганлиги ва талон-торож қилинганлиги аниқланиб, 64 та жиноят иши қўзғатилди.
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмлар ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш, уларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 217 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди.
Ноқонуний муомалага киритилиши мўлжалланган 10,5 млрд сўмлик сифатсиз ёки қалбакилаштирилган ҳамда кучли таъсир этувчи дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар олиб қўйилган.
Умумий ҳисобда Департамент органлари 2020 йил ва жорий йилнинг 1-чорагида фош этилган иқтисодий ва коррупцион жиноий ҳуқуқбузарликлар бўйича бюджетга 750 млрд сўмдан ортиқ зарарларнинг ундирилишига эришилди.
Ш. Маматуропова, ЎзА