Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамғарма кўмагида фуқаролар даволанадиган бўлди
16:30 / 2022-04-28

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга Маҳалла хайрия жамоат фондининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Халк депутатлари Касби туман кенгашининг тегишли қарорига асосан 166 миллион 340 минг сўм маблағ 97 нафар фуқаронинг банк пластик карточкаларига ўтказиб берилди.

Жумладан, тумандаги Ғалаба маҳалласида яшовчи Санжар Амиров ёш бўлишига қарамай тос суяк чириши касаллиги билан оғриган, Касаллик уни бир неча йилдан буён қийнаб келади. Даволаниши учун эса маблағ йўқ. Унга жамғарма маблағлари ҳисобидан 10 миллион сўм ажратилди. Ҳудди шундай Мустақилобод МФЙ фукароси Рухсора Чориеванинг 18 ёшли фарзанди жигар серрози билан оғриган. Унинг фарзанди учун ҳам 10 миллион сўм маблағ ажратилди.

Ушбу рағбат тақдим этилган фуқаролар ҳукуматимиз эътибор ва ғамхўрлигидан мамнун бўлмоқда. Бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА