Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамғарма эҳтиёжмандларга кўмаклашди
12:18 / 2022-12-23

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни жойларда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ажратилаётган моддий ёрдамлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Халқ Депутатлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг тегишли қарори билан Шаҳрисабз шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар фуқарога жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ва даволаниши учун, шунингдек оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 5 нафар фуқарога оилавий шароитини яхшилаш учун жами 103 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам хайрия тариқасида ажратилди.  

 

Ўлмас Баротов,  

ЎзА