ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил байрами арафасида Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Жалолобод” оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди. Унда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлади.
[gallery-10134]
“Жалолобод” оилавий шифокорлик пункти 6 минг 550 аҳолига хизмат кўрсатади. 2012 йилдан буён муассаса вақтинча 2-сонли коллеж ётоқхонасида мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Янги бинони барпо этиш учун “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2,8 миллиард сўм маблағ сарфланди. Икки қаватли тиббиёт маскани турли хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик ва шароитлар, зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА