Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жалолиддиннинг мардлик ва жасорати – ҳамиша барҳаёт
17:09 / 2023-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳрининг ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси буюк аждодимизнинг қаҳрамонлигини мадҳ этувчи ғурур, ифтихор маскани сифатида қад ростлаган.  

Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги, истиқлоли йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон сифатида тарихда ўчмас из қолдирган. Унинг номи, ўлмас жасорати халқ орасида, турли миллат ва элатлар ўртасида афсонага айланган.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган мажмуада 25 метрни ташкил этадиган маҳобатли ҳайкал барпо этилган. Унда Жалолиддин Мангуберди тулпор жиловини маҳкам тутиб, эл-юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган. Султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

[gallery-13374]

Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилган. Эрон ҳудудидан топилган, оғирлиги 32 килограмм, баландлиги 30 сантиметр бўлган бу тошда Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангубердининг шажараси ёзилган. Унинг асли ҳозирги кунда Лондондаги машҳур Британия музейида сақланади. Бу ҳам буюк аждодимизнинг жаҳон тарихидаги беқиёс шуҳратидан далолат беради.

Ушбу сўлим масканга ташриф буюрувчи киши борки, аждодларимизнинг мардлик ва жасоратини ёдга олмай қўймайди.  

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА