English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жалгасбай Бердимуратов жамоаси жаҳон кубогида учинчи ўринни қўлга киритди
15:04 / 2022-11-08

Озарбайжонда юнон-рум кураши бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши бешта жамоаси иштирок этди ва тарихда биринчи марта Белграддаги жаҳон чемпионатида энг юқори ўринларни эгаллаган спортчилардан иборат “Жаҳон” терма жамоаси қатнашди. Ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио олимпиадаси иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов ғолиблик учун кураш олиб борди.  

Муросасиз баҳслар натижасида ўз гуруҳларида муносиб натижага эришган Эрон, Озарбайжон, Туркия ҳамда “Жаҳон” терма жамоалари совринли ўринларга эга чиқди.  

 

Шиддатли курашларда эронликлар умумжамоада ғолибликка эришган бўлса, 2 ва 3-ўринлар Озарбайжон ҳамда “Жаҳон” терма жамоасига насиб этди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА