French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жакарта шаҳрида "Осиё давлатлари олий таълим муассасалари саммити" ўтказилмоқда
18:07 / 2022-11-09

8-10 ноябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида QS халқаро рейтинг агентлигининг "Осиё давлатлари олий таълим муассасалари саммити" ўтказилмоқда. Унда ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университети делегацияси номидан ректор Баҳодир Мирзаев ва университет халқаро рейтинг бўлими бошлиғи Маманбек Реймовлар иштирок этмоқда.

Саммитнинг биринчи кунида ректор Баҳодир Мирзаев QS (Quacquarelli Symonds) бутун дунё бўйича олий таълим муассасаларини халқаро таҳлилига ихтисослашган ташкилот QS WUR агентлиги Вице-президенти Бен Совден, мазкур ташкилотнинг халқаро консалтинг бошқармаси бошлиғи Жаcкуэс де Чампчеснел ва доктор Шади Ҳижази билан учрашиб, ТИҚХММИ – Миллий тадқиқот университетида ҳозирги кунда иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш, университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан музакоралар ўтказди. QS WUR экспертлари томонидан сўнгги йилларда ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университетининг асосий кўрсаткичлари кескин ва интенсив ошаётганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университети ректори Индонезиянинг Брауижая университети ректори профессор Видодо билан учрашиб, халқаро ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро малака ошириш ва илмий мақолалар чоп этишлари бўйича келгусида англашув меморандумини имзолашга келишиб олди.

Шунингдек, ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университети делегацияси Индонезиянинг Бандунг технология институти делегацияси раҳбари, таълим сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи профессор Поэрбандона С.Т билан ҳам учрашиб, университетилар ўртасида халқаро ҳамкорлик, ўзаро талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, тадқиқот ишларини олиб бориш, малака ошириш масалалари, қўшма ва икки томонлама дипломлар алмашинуви бўйича музокаралар олиб борди.

ЎзА