ФОТОРЕПОРТАЖ
Хитой Шимолий ғарбий университети, Хитой ижтимоий фанлар академияси Археология институти, Тожикистон ва Қирғизистон миллий университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий археология маркази профессор-олимлари Ахсикент археология мероси объектига ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб, Фарғона водийси археология ёдгорликларининг сақланиши, илмий ўрганилиши ва очиқ осмон остидаги музейларнинг барпо этилиши бўйича маълумотлар билан танишди.
[gallery-13808]
Ҳозирги кунда Ахсикент ёдгорлиги ҳудудида ташкил этилаётган музейлар сони тўққизтага етиши ва Археология паркини ташкил этиш бўйича лойиҳа йиғилганлар эътиборига тақдим этилди.
– Ахсикент ёдгорлиги асосида Археология паркининг ташкил этилиши менда катта таассурот қолдирди, - дейди Хитой ижтимоий фанлар академияси Археология институти профессори Лиу Тао. – Бу борада Ўзбекистон Хитой, Италия ва Туркия даражасига чиқмоқда.
Шунингдек, меҳмонлар Ахсикент ёдгорлиги тарихи ва келажакда олиб бориладиган тадқиқот ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлди. Ахсикент ёдгорлигининг мудофаа деворлари ва ер ости сув иншоотининг сақланиши, қурилиш технологияси меҳмонларда айниқса, катта таассурот қолдирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА