Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон саҳнида юз берган воқеаларнинг кунлик энг муҳим тафсилотлари
23:45 / 2021-07-15

Британияда ирқчилар футбол мусобақаларига киритилмайди, Россияда сабзавот ва мевалар нархи 2,32 фоизга арзонлашди, Кубада қурбонлар сони ортиб бормоқда, Исроил ва АҚШ муносабатларига раҳна солувчи таклиф.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон расистлар, яъни ирқчиларни футбол мусобақаларига киритилишини тақиқлаб қўйди.

*

Россияда сабзавот ва мевалар нархи 2,32 фоизга арзонлашди, 29 июндан 5 июлга қадар мева ва сабзавот маҳсулотларининг нархи 1,39 фоизга, 6 июлдан 12 июлгача бўлган даврда 1,34 фоизга пасайган.

*

Исроил парламентининг “Ликуд” партияси депутати Қуддус масаласида Исроил ва АҚШ муносабатларига раҳна солувчи таклиф билан чиқди.

*

Францияда COVIDга қарши белгиланган мажбурий талабларни бузганлар жаримага тортилади ёки қамоққа олинади, бу мамлакат президентининг хабари.

*

Германия ўлкаларида рўй берган сув тошқинида 33 киши қурбон бўлган, офат оқибатида 50 кишидан то 70 га яқин кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

*

Кубада ҳукумат тарафдорлари ва намойишчилар тўқнаш келмоқда. Президент тартибсизликлар туфайли мамлакатда қурбонлар сони кўпайиб бораётганини эълон қилди.  

*

Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн 80 ёшида вафот этди, у саратон хасталиги билан оғриган ва кейинги икки ҳафта давомида хусусий касалхонада даволанган.

*

Хорижда рўй берган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари ЎзА сайти орқали мунтазам бериб борилади. Бизни кузатишда давом этинг.