Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жаҳон матуботи саҳифаларида”
19:32 / 2022-10-11

-

Ўзбекистонда МДҲда ягона  кичик станция ишга туширилади

Ўзбекистонда 500/110 кВ қувватли МДҲ мамлакатларида ягона бўлган станция ишга туширилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Олмалиқ кон-металлургия комбинати матбуот хизмати. Маълумотга кўра, ушбу подстанция мисни қайта ишлаш заводи ва  «Ёшлик I» конини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди.

«2026 йилгача республиканинг электр энергиясига талабини ҳисобга олиб, 500 киловаттли тармоқнинг электр режими бўйича махсус ҳисоб-китоб тайёрланди», — дейилади хабарда.

Бугунги кунда лойиҳалаш 100, ускуна етказиб бериш 96, қурилиш-пайвандлаш ишлари 94 фоиз бажарилди. Қурилиш объектида 100 дан зиёд муҳандис-лойиҳачи, 200 дан кўп қурувчи, 50 та махсус техника ишламоқда.

***

ЕИ раҳбари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

CentralAsia. Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Шарл Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташрифни режалаштирмоқда. У Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тоқаевнинг таклифига кўра, 26-27 октябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашувида қатнашади.

Мишель 28 октябрь куни Ўзбекистон Президенти билан музокара ўтказиш учун Тошкентга келади. “ЕИ Марказий Осиё билан алоқани  мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр”, - деди юқори мартабали мулозим.

***

Афғонистонда иқтисодий ўсиш пасаймоқда”, - БМТ

Еconomic Тimes. CentralAsia. БМТ маълумотига кўра, толибон ҳокимиятни қўлга олганидан буён, Афғонистонда иқтисодий пасайиш кузатилмоқда.

БМТ Тараққиёт дастури эълон қилган ҳисоботда қайд этилишича, муайян даврда Афғонистон иқтисодиёти, қарийб, 5 миллиард доллар йўқотган, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти атиги 20 долларни ташкил этмоқда.

Сўнгги ҳисобот 2021 йил 15 августдан 2022 йил 15 июнгача бўлган давр учун Афғонистонда инсон ҳуқуқи ҳолатини акс эттирган. Ҳисоботда, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг олдинги хулосасига мувофиқ, толиблар томонидан  инсонлар ҳуқуқи мунтазам бузилгани ҳам қайд этилади.

***

Улан-Баторда Чингизхон музейи очилади

Ушбу мажмуада сақланадиган, тахминан, 10 400 маданий экспонатнинг 8 фоизи ноёб ҳисобланади. Музей мўғул давлатчилиги тарихини кенг оммага намойиш этиш, маданий меросни махсус стандартга, хавфсизлик талабига мувофиқ сақлаш ҳамда жаҳон ҳамжамиятига Мўғулистон тарихи ҳақида аниқ маълумот етказиш мақсадида ташкил этилди.

Музейнинг ташқи қисми буюк мўғул салтанати хонлари тамғалари билан безатилган.

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА