Европадан нигоҳ: Конституциявий ислоҳот давлатнинг самарали ишлаши учун зарур
Европанинг Осиё бўйича тадқиқотлар институти директори Аксела Готелс Ўзбекистонда олиб борилаётган конституциявий ислоҳот ҳақида фикр билдирди:
– Европанинг Осиё бўйича тадқиқотлар институти кўп йиллар мобайнида Марказий Осиё минтақасининг ривожланиши, хусусан, Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни кузатиб келади.
Биз демократик ривожланиш йўлидаги юксалиш, шунингдек, институционал ислоҳот ва демократик ёндашув самарали эканига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳот доирасида асосий қонунга фуқаролар ҳуқуқи, имкониятини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни кўзда тутувчи ўзгариш ва қўшимчалар киритилиши – демократия йўлидаги навбатдаги қадамдир.
Бундай ислоҳот халқаро амалиётда кам учрайди. Инсон ҳуқуқи ва демократик конституциявий тартиб ўртасидаги алоқа конституция қабул қилиш ёки конституциявий ислоҳот ўтказишдан бошланади. Мазкур жараён, қоидага кўра, агар жамиятнинг барча қатлами вакиллари иштирокида ўтказилса муваффақиятли натижа беради.
Конституциявий ислоҳот давлатнинг самарали ишлаши учун зарур. Зеро, Қомус мамлакатни фаровонлаштириш функциясини таъминлаб, нафақат ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий соҳада барқарорликни қўллаб-қувватлайди, балки жамият негизини мустаҳкамлаш, асосий миллий-маданий бойликларни асраб-авайлашга ҳам хизмат қилади.
И.Абдумаликзода, ЎзА