Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жаҳон матбуоти саҳифаларида”
10:07 / 2022-12-21

БМТ раҳбари кириб келаётган йилни “Тинчлик ва ҳаракатлар йили” деб эълон қилди

20 декабрь, Боку, АЗЕРТАЖ.  2022 йилда дунё кўплаб синовларга дуч келди, бир йил олдин уларнинг айримларини тасаввур қилиш қийин эди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш якунланаётган йил сарҳисобларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради “АЗЕРТАЖ” БМТ янгиликларига таяниб.    

«Афсусланиш учун сабаблар кўп бўлиши мумкин, – деб тан олади Антониу Гутерриш. – Геосиёсий келишмовчиликлар глобал муаммоларни ҳал қилишни тобора қийинлаштирмоқда, баъзан эса иложсизликка олиб келмоқда. Ҳаёт қийматининг инқирози бошқача тус олиб, тенгсизлик кучаймоқда. Дунёнинг аксарият қашшоқ мамлакатлари дефолт ёқасида турибди».  

БМТ раҳбарининг сўзларига кўра, бу ва бошқа кўплаб муаммолар айримларнинг ҳафсаласини пир қилишга  ва халқаро муаммоларни ҳал этишда дипломатиядан воз кечишга мажбур қилмоқда.  

«Биз вазиятни қандай бўлса шундайлигича қабул қила олмаймиз,– деди у. – Биз тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва тенгсизликка қарши курашиш, маънавий жиҳатдан банкрот бўлган халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ечим топиш ва ҳаракат қилишга мажбурмиз. Биз фарзандларимиз ва набираларимизга яшаш учун қулай сайёра қолдиришимиз керак».  

Бухарестда Озарбайжон, Грузия, Руминия ва Венгрия ҳукуматлари ўртасида яшил энергия соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди    

17 декабрь, Бухарест, АЗЕРТАЖ. Бухарестда “Озарбайжон Республикаси, Грузия, Руминия ва Венгрия ҳукуматлари ўртасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим” имзоланди.  

“АЗЕРТАЖ” хабар қилишича, ҳужжатни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Руминия Бош вазири Николае Чукэ, Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан имзолади.  Ҳужжатни имзолаш маросимида Руминия Президенти Клаус Йоханнис ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен иштирок этди.  

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА