English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти саҳифаларида
12:53 / 2022-11-10

-

 

Ўзбекистонда 130 миллион долларга савдо-логистика мажмуаси қурилади

ТАСС. Россиянинг “Wildberries” компанияси Ўзбекистонда қиймати 130 миллион долларлик савдо-логистика мажмуаси қуришни режалаштирилмоқда. “Мажмуа ишга тушгач, беш минг иш ўрни яратилади”, - дейилади хабарда.

Лойиҳага кўра, яқин кунларда Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларни онлайн ўқитиш, ички бозорни ўрганиш ва ўзбек брендларини ривожлантириш  корхоналари ишга тушириш режалаштирилган.

***

Петербург тиббиёт университети билан ҳамкорликда

клиника ташкил этилади

ТАСС. Санкт-Петербург давлат педиатрия университети Қорақалпоғистон Тиббиёт институти негизида янги клиника ташкил этишга кўмаклашади. Бу масала Петербург делегациясининг мамлакатимизга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев ва губернатор Александр Беглов учрашувида муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 2023 йил ўзбекистонлик спортчиларнинг Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган қатор мусобақаларда қатнашиши режалаштирилган. Айни пайт Ўзбекистонга ҳам ҳамкор шаҳарнинг моҳир спортчилари, давлат ҳокимияти ижро органлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюради.

***

Ўзбекистонда дунё телеканаллари эфирга узатила бошлади

Central Asia. Ўзбекистон рақамли телевидение операторлари ноябрь ойидан бошлаб турли хорижий телеканалларни ишга туширди.

Хусусан, “UzDigital TV” компанияси пойтахтда, шунингдек Тошкент ва Сирдарё вилоятларида Буюк Британиянинг “BBC World News”, АҚШнинг “CNN International”, “Bloomberg”, Хитойнинг “CGTN” ва Туркиянинг “TRT Avaz” сингари бешта телеканал дастурлари тарқатила бошлагани маълум қилди. Рақамли телевидение компаниялари сайтларида “Fox News”, “CNBC”, “Sky News”, “France-24”, “Беларусь-24” каби халқаро телеканалларни ҳам томоша қилиш мумкин.

***

И.Абдумаликзода тайёрлади.

ЎзА

ДУ