English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти саҳифаларида
21:33 / 2022-09-06

Франциядан назар: Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати республиканинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилмоқда

Франциянинг Сорбон университети фахрий профессори Ги Оливье Фор Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 31-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқи ҳақида фикр билдирди.

- Президент Шавката Мирзиёевнинг тантанали тадбирдаги нутқи мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларини белгилайди, ҳукуматнинг муаммолари ва устувор йўналишларини акс эттиради.

Ўзбекистоннинг мустақиллиги кафолатланган, эндиликда мамлакатни янада ривожлантиришга – Учинчи Ренессанс даври пойдеворини қўйишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган беш асосий вазифа - таълим, суд тизими, тадбиркорлик, соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш эътирофга сазовор.

***

«Deutsche Kabel AG Taschkent», «Falk Porsche Technik GmbH», «Falk Porsche Fiberglass» компаниялари раҳбари Фальк Порше 22 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган мулоқот ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди:

- Микро фирмалар учун ягона солиқ ставкаси жорий қилиниши, ҚҚС ставкаси 12 фоизгача туширилиши Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистонда малакали таълим олиш, ишончли ва истиқболли ишга эга бўлишни хоҳловчи ёшлар кўп. Уларнинг истагини амалга ошириш учун ҳукумат ва ишбилармон доира вакиллари яқин ҳамкорлик қилишлари талаб этилади. Мамлакат президенти бу борада барча имкониятни ишга солмоқда.

Бирлашмамиз Ўзбекистон билан алоқани мустаҳкамлашга ҳамиша тайёр.

***

Америкалик журналистлар Ўзбекистонда

«The Bukharian Times» газетасида бир гуруҳ АҚШ журналистларининг Ўзбекистон сафарига бағишланган мақола чоп этилди.

«Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги таклифига кўра, АҚШдан журналистлар Рафаэль Некталов, Ари Каган, Мелик Кейлан, Энди Исааксон Тошкентга ташриф буюришди. ОАВ вакиллари Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этди, - деб ёзади нашр.

Ташриф дастурига кўра, меҳмонлар ҳукумат аъзолари, ҳокимлар билан учрашди, Тошкент ва Самарқанд университетларида маъруза ўқиди, Қўқон шаҳридаги реконструкция қилинган яҳудийлар қабристони очилишига бағишланган тантанали учрашувда иштирок этди. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ўзбекистон-Америка” дўстлик жамияти томонидан ташкил этиладиган матбуот анжуманида қатнашиш ҳам кўзда тутилган.

Ари Каган «The Bukharian Times» газетаси мухбирига берган интервьюсида йигирма йил давомида Бухоро яҳудийлари, Бруклиндаги ўзбек, тожик ва қрим татарлари жамиятлари билан фаол алоқа, самарали мулоқот йўлга қўйилганини таъкидлайди.

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА