French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти саҳифаларида
12:05 / 2022-06-22

Қозоғистон ОАВ  Ўзбекистон Конституциясига ўзгариш киритиш бўйича таклифларни таҳлил қилмоқда

«Казинформ» халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистон Президентининг  Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашуви Асосий қонунга ўзгариш киритиш бўйича илгари сурган таклифлари ҳақидаги хабарни эълон қилди. “Ўзбекистон Конституциясига ўлим жазосини бекор қилиш, “Миранда қоидаси”ни қўллаш ва “Хабеас корпус” институтини  ривожлантириш зарурлиги тўғрисидаги нормаларни киритиш таклиф қилинмоқда, - дейилади ахборотда. Агентлик  давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини иқтибос қилиб келтирган: “Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, инсон қадр-қиммати, аввало, унинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади. Бу – энг улуғ ва муқаддас қадриятларимиздан бири. Маълумки, биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик”. 

Столица Казахстана город Нур-султан

Президентнинг сўзларига кўра, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш ва жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда. 

- Демократик ва инсонпарвар ғоялар олий қадрият даражасига кўтарилган аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган, - деди Президент. –  Зеро, яшаш – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи, бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган. Агар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан. Шу тариқа биз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигимизни, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Асосий қонунда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсизлигини ҳурмат қилиш масалаласини  мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини таъкидлади, - деб ёзади муаллиф. Президент фикрича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганда, у нима учун ушлангани ва қандай ҳуқуқларга эга экани тушунтирилмайди. Натижада гумон қилинувчининг ҳуқуқи ушланган дастлабки вақтданоқ хавф остида қолади.

“Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб давлатлар Конституция ва қонунлари ҳамда инсон ҳуқуқига оид халқаро ҳужжатларда акс этган “Миранда қоидаси”ни қўллаш лозим. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. Ана шу қоидани Конституциямизда муҳрлаб қўйишнинг вақт-соати келди, деб ўйлайман”, - деди Президент.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон раҳбари “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Яъни, шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас. “Агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқа турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахсни дарҳол озод қилиш керак. Бу ҳақдаги муҳим нормани ҳам Асосий қонунимизда акс эттиришимиз зарур”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

***

Ўзбекистон ташқи сиёсати Словакия  ОАВ эътиборида

Словакиянинг “Слово” онлайн нашрида “Хивадаги учрашув: минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиё сиёсий векторининг асоси сифатида” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Материал Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи  мисолида Марказий Осиёда интеграция масаласига бағишланган.

11 интересных фактов о Словакии

Муаллиф Ўзбекистон Президентининг май ойида Туркманистонга амалга оширган ташрифи, унинг Қирғизистон ва Қозоғистон Президентлари билан телефон мулоқоти ҳамда яқинда Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифини минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мисоли сифатида келтириб ўтади. Мақолада қайд этилганидек, Эмомали Раҳмоннинг ташрифи давомида қатор ҳужжатлар имзоланди. Уларнинг энг муҳими Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация. Қайд этилишича, сўнгги йилларда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида 97 та турли даражадаги келишув имзоланган. Ушбу ҳужжатлар иқтисодиёт, маданият ва сайёҳлик каби соҳаларга эътиборни қаратган ҳолда,  яхши қўшничилик муносабатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

***

Бухоро –  ислом оламининг маданий пойтахти

 «Декларациялар мулоқоти» Америка жамоатчилиги эътиборида

https://uzbekistan.travel/storage/app/media/cropped-images/original-0-0-0-0-1584687296.jpg

“Глобал жалб қилиш институти” нодавлат ноҳукумат ташкилоти веб-сайтида Ўзбекистонда шу йилнинг май ойида бўлиб ўтган “Декларациялар мулоқоти” тарихий конференцияси ҳақида мақола чоп этилди.

Унда  халқаро анжуманнинг аҳамияти, тадбир доирасида амалга оширилган  учрашувлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Шунингдек, “Глобал жалб қилиш институти” Тошкент шаҳрида амалга оширган дастурлар ҳақида ҳам хабар берилади. “Дин ва ҳуқуқ устуворлиги”, “Маданиятлараро диний саводхонлик” ва “Динлараро муносабатларни мустаҳкамлаш” дастурлари  шулар жумласидан. Ушбу тренинг дастурлари Бригам Янг университети ҳузуридаги ҳуқуқ ва дин халқаро тадқиқот маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ҳамкорлигида ўтказилди. Ўқув дастурларида  мамлакатдаги диний уламолар, мусулмонлар, насроний ва яҳудий жамоалар диний етакчилари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва олимлар иштирок этди.

***

Миср ОАВда  камбағалликка қарши курашиш бўйича 

Ўзбекистон тажрибаси мавзуси 

Мисрнинг “Асия ал-Йаум” газетасида  “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” сарлавҳали мақола нашр этилди. Унда Ўзбекистоннинг фуқаролар ижтимоий ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қашшоқликка қарши фаол курашиш, ишсизлик даражасини камайтириш, тиббий ва таълим хизмати сифатини ошириш, яшаш шароитини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гап боради. Мақолада амалга оширилган  иқтисодий ислоҳотлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликка қарши курашни кучайтиришга ёрдам бергани қайд этилади. Натижада ишсизлик даражасини камайтиришга, аҳоли даромадини оширишга эришилди.

“Ўзбекистонда маблағларни энг зарур бўлган жойлар – аҳолининг  ижтимоий эҳтиёжманд қатламига мақсадли йўналтириш имконини берадиган манзилли ёндашув  қабул қилинган”, - дейилади мақолада. Қайд этилганидек, мамлакатда кексалар, нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ва бошқа эҳтиёжманд қатламлар давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланади, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Нафақалар солиқ  тушуми ҳисобидан тўланади.

Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 9 фоизи кекса авлод вакиллари ҳисобланади. Қарияларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларга кундалик эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида маҳаллалар даражасида тизим ташкил этилади. Жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсони бўлган имконияти чекланган болалар таълим оладиган махсус таълим муассасаларининг барча ходимлари ойлик маошига 50 фоиз қўшимча ҳақ тўланади.

Ҳунармандлик билан шуғулланадиган якка тартибдаги  ва ногиронлиги бўлган шахсларга ускуна ва асбоб харид қилиш учун субсидия берилади ҳамда касб-ҳунарга давлат ҳисобидан ўргатилади. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағ йилдан-йилга ошаётгани мақолада алоҳида қайд этилади. Газета эҳтиёжмандларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад – 2026 йилга қадар барча эҳтиёжмандларнинг камида 85 фоизини ижтимоий нафақа тайинлаш  мезонига жавоб берадиган ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олишни таъминлашга қаратилган, деб хулоса қилади.   

***

Ўзбекистон делегацияси Кобулда музокара ўтказди

😃 Скачать фото города Кабул 2022 в хорошем качестве

Ўзбекистон раҳбарининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили - Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф чоғида  Афғонистон Бош вазири ўринбосарлари - мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ханафий билан алоҳида музокара олиб борилди. Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболи, Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташаббуси билан энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида таклиф этилаётган турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Афғонистон вакиллари мамлакатга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ва миллий иқтисодиётни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон раҳбариятига   миннатдорлик билдирди. Учрашувларда шунингдек, сиёсат ва хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

***

       И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА