Ҳиндистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар шароитида буғдой экспорт қилиш бўйича етакчи бўлишни режалаштиришмоқда
CentralAsia (CA). Маълумотларга кўра, Ҳиндистон жорий йилда 7 млн тонна буғдой экспорт қилишни режалаштирмоқда ва бу энг катта кўрсатгич ҳисобланади. Бундай юқори кўрсатгич фақат 2012-2013 молиявий йилларда қайд этилган бўлиб, унда Ҳиндистон 6,5 млн тонна буғдойни четга экспорт қилган эди. Маълум қилинишича, Ҳиндистон буғдой экспортининг ошиши Россия ва Украинадан бошқа буғдой етказиб берувчи давлатларнинг кўпайиши шароитида ўсиб бормоқда.
***
Тошкентда олтита мамлакат темир йўл раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда
Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистоон, Туркманистон ва Туркия давлатлари темир йўл раҳбарларининг икки кунлик учрашуви иш бошлади. Тадбирда “Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия - Европа” халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Ушбу йўналиш бўйича юкларни узлуксиз ташишни ташкиллаштириш, қўшимча ҳажмдаги юкларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда тариф ставкаларини белгилаш каби масалаларни ҳал этиш режалаштирилмоқда.
И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА.