English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти саҳифаларида
10:20 / 2022-02-09

“Низомийдан Навоийгача: замонларни бирлаштирувчи ришта” халқаро анжумани Москвада “Низомийдан Навоийгача: замонларни бирлаштирувчи ришта” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

АЗЕРТАДЖ ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, халқаро илмий-амалий анжуман М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Осиё ва Африка мамлакатлари институти, Озарбайжоннинг Россиядаги элчихонаси,  Ҳайдар Алиев жамғармасининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

“Навоий Низомий ижодини яхши билган. Низомий Шарқ уйғониш даври  асосчиси ҳисобланса, Навоийни  Низомий ғояларининг  муносиб давомчиси деб  аташ мумкин. Инсонни улуғлаш  Низомий ва Навоий  асарларидаги энг асосий жиҳат ҳисобланади”, - дейди М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг кафедра мудири, тарих фанлари доктори, профессор  Жибек Сиздикова. 

Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  янги рукнимизга оид  тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз. 

 И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА