2021 йилда Ўзбекистон энг кўп машина ва транспорт воситаларини Хитойдан импорт қилган
CentralAsia. Ўтган йил якунларига кўра, импорт таркибида машина ва транспорт ускуналари 8252,7 миллион АҚШ долларига етган ва 2020 йилга нисбатан 3,8 фоизга ошган, деб хабар беради, Ўзбекистон Статистика давлат қўмитаси. Ўзбекистон Респубилкаси статистика идорасидан олинган маълумотларга кўра, умумий импортда машина ва транспорт ускуналарининг улуши 32,4 фоизни ташкил этади.
Ушбу импорт товарларининг аксарият қисми – Хитой Халқ республикаси - 2725,2 миллион АҚШ доллари (33 фоиз), Корея Республикаси — 1246,3 миллион АҚШ доллари (15,1 фоиз) ва Россия — 894 миллион АҚШ доллари (10,8 фоиз)га тўғри келади. Аввалроқ, 2021 йилда Ўзбекистонда товар ва хизматлар импорти 25461 миллион АҚШ долларини ташкил этгани хабар қилинган эди.
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.
И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА