Туркманистон Марказий Осиёнинг Турон саҳроларини муҳофаза қилиш ташаббусига қўшилади
Туркманистон телевидениесининг «Ватан» дастури. Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами қўмитаси, Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан Меморандум имзолайди. Ҳужжат ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзод бўлган “Мўътадил минтақадаги Турон саҳролари” трансмиллий объектларини бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасига тегишли.
2019 йилда “Марказий Осиёнинг саҳролар бўйича ташаббуси – Туркманистон саҳроларини асраб-авайлаш ва улардан барқарор фойдаланиш” минтақавий лойиҳасини амалга оширишни бошланган эди. Лойиҳа Туркманистон саҳроларининг биохилма-хилликни сақлаш ва экотизимини ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа шунингдек, саҳро экотизимлари (Турон саҳролари)ни ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзод қилиб кўрсатиш учун маълумот таъёрлашни ҳам кўзда тутади.
Марказий Осиёнинг мўътадил саҳролари Каспий денгизидан Жанубий Мўғулистонгача, Тибет қирларидан Қозоғистон чўлларигача ёйилган бўлиб, ҳайвонот ва наботот олами бой макон ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон сўнгги йилларда ўз меросини ЮНЕСКО га киритиш учун фаол ишларни олиб бормоқда.
Қатардаги халқаро китоб кўразмасида озарбайжонлик нашрлар тақдим этилди
АзерТАДЖ ахборот агентлиги. Қатар пойтахти Доха шаҳрида араб тилига таржима қилинган “Буюк Озарбайжон ёзувчиси Низомий Ганжавий” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб ўтган асрнинг 40-йилларида таниқли рус шарқшуноси Евгений Бертельс томонидан ёзилган.
Тадбирнинг очилишида Озарбайжон миллий кутубхонаси директори профессор Керим Таиров сўзга чиқиб, Низомий Ганжавий ўз асарларида абадий умуминсоний қадриятлар – меҳр-муҳаббат, халқлар дўстлиги, инсонлар орасидаги тенглик, садоқат каби фазилатларни тараннум этганини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида Евроосиё ноширлик жамғармаси кўмагида нашр этилган ва Озарбайжон армиясининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабаси ҳақида ҳикоя қилувчи “Темир мушт кучи” китоби ҳамда Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан чоп этилган “Озарбайжон зиёли аёллари” номли китобларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга ушбу китоблардан бир нусхадан тақдим этилди. Қатардаги халқаро китоб кўргазмаси 22 январга қадар давом этади.
Дарахтда ўсадиган ширинлик
АзерТАДЖ ахборот агентлиги. Асл ватани Жануби-Шарқий Осиё бўлган конфетли дарахтлар Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Германияда етиштирилади. 20-30 метрлик дарахтларнинг меваси жигаррангда бўлиб, мазаси конфетларни эслатади. Бу дарахт меваларининг таъми ва шакли ҳеч бир мевага ўхшамайди. Унинг нектарга бой гуллари ўзига хос шакли билан кийик шохларига ўхшаб кетади.
Озарбайжонга конфетли дарахт уруғлари 1936 йилда Хитойдан олиб келинган. Совуққа чидамсиз дарахт экилганидан сўнг 5 йилдан кейин ҳосилга киради. 15 йилдан кейингина тўлиқ мева бера бошлайди. Бошқа дарахт меваларидан фарқли ўлароқ, бу дарахтнинг мевалари бошқача терилади. Мевалар қиш ойларида йиғилади ва бу пайтда об-ҳаво совуқ бўлиши керак. Бундай вақтда мевалар дарахтдан узилиб тушади ва одамлар уни йиғиб олишади.
Улар кўплаб шифобахш моддаларни ўз ичига олади. Хусусан, мева таркибида 30-35 фоиз қанд бўлиб, бу уни дунёдаги энг ширин мевага айлантиради. Бу меваларни чой, қаҳва билан ичиш мумкин, қуритилганларини турли тортлар ва ширинликларни безатиш учун ишлатса бўлади.
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.
И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА