French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида
16:51 / 2024-10-21

Кувайтнинг "Q8 Press" электрон нашрида Тошкентда Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтгани кенг ёритилди.

Мақолада жорий йилнинг 15-21 октябрь кунлари Кувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилгани қайд этилган.

Ташриф доирасида IT, туризм, кимё саноати, тиббиёт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчи икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ҳамда “B2B” форматидаги икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Кувайт ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Аҳмад Мансур Ҳалаф Ал Алаж нутқ сўзлади.

Шунингдек, форумда мамлакатимизнинг вазирлик ва идоралари вакиллари Ўзбекистон ҳамда Кувайт инвестицион салоҳияти ва савдо-иқтисодий муносабатларини акс эттирувчи тақдимотлар билан қатнашдилар.

Нашрнинг ёзишича, Кувайтлик тадбиркорлар билан учрашув Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ҳам давом этиши кутилмоқда.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА