Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида
08:46 / 2023-07-21

ЎзАда эълон қилинган Саудия элчиси билан суҳбат дунё ОАВ назарига тушди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди.

Мазкур олий даражадаги тадбир олдидан ЎзА мухбири Подшоҳликнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф бин Солиҳал-Гаҳраал-Утайбий билан суҳбат уюштирган эди.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган оқилона сиёсати иқтисодиёт, маданият, зиёрат туризми каби йўналишларда конструктив шерикликни кучайтиришга хизмат қилаётгани ифодаланган материал араб дунёси ва Марказий Осиё минтақаси жипслашуви, саммитнинг долзарблиги нуқтаи назаридан жаҳон оммавий ахборот воситалари диққатини тортди.

Жумладан, Кўрфаз мамлакатлари минтақасида юз бераётган энг долзарб воқеаларни тезкор ёритиб борадиган, рақамли ва мультимедиа форматидаги маҳсулотлар тарқатишга ихтисослашган мустақил янгиликлар агентлиги – “The Gulf Observer” нашрида элчи билан суҳбатнинг тўлиқ матни етти тилда чоп этилган.

Агентлик Юсуфал-Утайбийнинг ҳар икки томон қатор соҳаларда янги битимлар имзолаш бўйича мунтазам музокаралар ўтказаётгани, алоқани ривожлантиришга туртки бериш мақсадида масъуллар ўртасидаги муносабатда изчилликни таъминлашга ҳаракат қилаётгани хусусидаги фикрларида ниқтибос келтирган.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси "Кабар" давлат ахборот агентлиги ҳам мазкур интервьюга алоҳида эътибор қаратгани Ўзбекистоннинг турли минтақа давлатлари билан ҳамкорлиги Марказий Осиё мамлакатлари учун муҳим аҳамият касб этишидан далолат, дейиш мумкин.

Ҳамкоримиз саҳифасида "Энг долзарб мақолалар" бўлимидан жой олган суҳбат ўқувчиларга мамлакатимизнинг Саудия Арабистони билан дўстлиги, шунингдек, савдо-иқтисодий статистика ва Жиддада ўтган саммит ҳақида маълумот улашгани қувонарли.

ЎзА мухбири Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.