Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон матбуоти “давлат қонунчилигига содиқлик”ни эътироф этмоқда
22:20 / 2023-12-08

“Ҳиндистон янгиликлари” (newsd.in) нашри Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида мақола чоп этди. Юртимизда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонланиши таъкидланган мақолада байрам доирасида конституцияга бағишланган тадбирлар ташкил этилиб, “азиз ўзбекистонликлар давлат қонунчилигига содиқликни яна бир бор тасдиқлайди” дея эътироф этилган.

1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган конституциямиз тарихига тўхталиб, муаллиф дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топганини урғулаган. Биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилгани таъкидланган.

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақидаги тарихий воқеа ҳам тилга олинган.  Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида халқимиз орзу-умиди, интилиши ифодаси бўлмиш Конституция давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиши урғуланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА