Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубогидаги навбатдаги медаль
19:28 / 2022-03-20

Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичида терма жамоамиз навбатдаги медални қўлга киритди.

 Бу сафар ёш умидли вакиламиз Дилдора Арипова совриндорлар қаторидан жой олди.

Эркин машқ дастурида иштирок этган Дилдора Арипова ўзининг техник жиҳатдан анча мураккаб бўлган чиқишини маромида бажара олди ва якунда кумуш медални қўлга киритди. Вакиламиз фақат венгриялик Дорина Боецоегодан ортда қолди холос. Кучли учликка канадалик Лаури Деноми якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина ҳам кумуш медални қўлга киритган эди. 

Шу тариқа делегациямиз мазкур мусобақада 2 та кумуш медални қўлга киритиб турибди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА