Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубогидаги медалларимиз сони 318 тага етди
12:30 / 2024-09-28

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилаётган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Дунёнинг 53 давлатидан 2600 нафаран ортиқ кикбоксинг усталари иштирок этаётган мазкур мусобақанинг иккинчи кунига келиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 83 олтин, 91 кумуш, 144 бронза жами 318 тага етди ва умумжамоа ҳисобида яққол пешқадамга айланди.  

Шунингдек, медаль жамғаришда Тожикистон термаси 18 та олтин, 9 та кумуш ва 14 бронза билан иккинчи бўлиб турибди. Кучли учликни Қозоғистон термаси 12 та олтин, 18 та кумуш ҳамда 37 та бронза медали билан якунлади.  

Бугун, 28 сентябрь куни жаҳон кубогида “GALA FINAL” жанглари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА