Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубогида медалларимиз яна тўрттага кўпайди
15:55 / 2023-08-23

Хабарингиз бор, Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида самбо бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида эркаклар ўртасида жанговар самбо ҳамда аёллар ўртасида самбо беллашувлари ўтказилмоқда.  

Саралаш баҳслари натижасига кўра, Гулсевар Ўроқова, Хосият Машарипова, Эгамберган Искандаров, Ойбек Солиев, Соҳиб Ҳасанбоев ва Ислом Носиров финалга йўл олди.  

Шунингдек, Лутфилла Сайдаматов, Зафар Аҳроров, Фароғат Нурмаматова, Бегойим Ҳайитова ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.  

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар самбочиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА