Бугун, 22 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган жаҳон кубоги1/2 финалининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Кеча Нодирбек Ёқуббоев- Жавоҳир Синдоров ҳамда Андрей Есипенко- Вэй И ўртасидаги дастлабки ўйинларда томонлар муроса йўлини танлаганди.
Бугун ярим финалнинг иккинчи турида Синдоров оқ доналарда, Ёқуббоев қора доналарда ҳаракатланади.
Шунингдек, бугун ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида россиялик Андрей Есипенко ва хитойлик Вэй И мусобақаси ҳам бўлиб ўтади.

Агар бугун ҳам томонлар дурангга эришса, эртага, 23 ноябрь куни тай-брек ўйинлари сарҳисоби билан ярим финалнинг ғолиблари аниқланади.
1/2 финалда ғалаба қозонган шахматчилар жаҳон шахмат тожи учун 2026 йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган даъвогарлар турнири йўлланмасини қўлга киритади.
Ярим финалда имкониятни бой берганлар 3-ўрин учун баҳсда даъвогарлар турнирининг сўнгги йўлланмаси учун курашади.
Умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубоги мусобақаларининг финал ва 3-ўрин учун кечадиган мусобақалар 24-26 ноябрь кунлари ташкил этилади.
Т. Рўзиев, ЎзА