Жаҳон кубоги: Тахмина Икромовадан яна бир олтин медаль
Пойтахтимизда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун омадли келди.
Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, ёш гимнастикачимиз Тахмина Икромова жаҳон кубогида иккинчи олтин медални қўлга киритди. Кеча Тахмина кўпкураш дастурида 119.60 балл жамғариб, олтин медаль соҳиби бўлган эди. Бу сафар у ҳалқада бажарилган машқда тенгсиз, деб топилди.
Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги, халқада машқ бажариш:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.70
2. Екатерина Веденеева (Словения) – 30.60
3. Даря Варфоломеева (Германия) – 29.85.
Шунингдек, гуруҳ машқида иштирок этаётган қизларимиз 5 та ҳалқада бажариладиган машқ дастурида кумуш медаль соҳиби бўлишди.
Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги, гуруҳ машқи, 5 та халқа:
1. Болгария – 29.75
2. Ўзбекистон – 26.90
3. Қозоғистон – 24.00.
З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА