Жаҳон кубоги: Синдоров – Вэй И, Ёқуббоев – Есипенко кураши дунё эътиборида
Бугун, 24 ноябрда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида жаҳон кубогининг финал ва 3-ўрин учун кечадиган мусобақанинг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Кеча якунланган 1/2 финалнинг тай-брек баҳсларида Нодирбек Ёқуббоевни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этган Жавоҳир Синдоров ва ФИДЕ байроғи остида мусобақада қатнашаётган россиялик Андрей Есипенкони 1,5:0,5 ҳисобида енгган хитойлик Вэй И финалнинг илк ўйинида куч синашади.

Шунингдек, Ёқуббоев – Есипенко 3-ўрин ҳамда 2026 йили жаҳон шахмат тожи йўлидаги даъвогарлар турнирининг сўнгги йўлланмаси учун дастлабки учрашувда тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубогининг финал ва 3-ўрин мусобақалари 26 ноябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА