French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди
16:01 / 2024-09-25

Пойтахтимизда жойлашган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби мамлакатимиз тарихида илк маротаба кикбоксинг бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда.

Шу муносабат билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мазкур нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Нарметов, WAKO президенти Рой Бейкер, ХОҚ томонидан тан олинган халқаро спорт федерациялари ассоциацияси (ARISF) президенти Рафаелле Кьюлли ва бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этди.

[gallery-19438]

Анжуманда мамлакатимизда сўнгги йилларда кикбоксинг спорт турига қаратилаётган улкан эътибор самарасида аҳоли ўртасида мазкур спорт тури жадал оммалашгани ва улар орасида иқтидорли спортчилар камол топаётгани айтилди. Шунингдек, мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган жаҳон кубогида спортчилар учун барча шароитлар яратилаётгани ва ушбу мусобақа юқори савияда ўтиши учун юқори даражада тайёргарлик кўрилгани таъкидланди.

Жаҳон кубогида дунёнинг 53 мамлакатидан 2600 нафар кикбоксингчи турли йўналишларда медаллар учун рақобатлашади.

Шунингдек, мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бугун, 25 сентябрь куни соат 18:00 да бўлиб ўтади. Жаҳон кубоги беллашувлари эса 28 сентябрга қадар давом этади.

Анжуман якунида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА