Жаҳон кубоги баҳсларини пара триатлончилар бошлаб берди
Самарқанддаги "Ипак йўли” халқаро туризм марказида триатлон ва пара триатлон бўйича “World Triathlon Cup Samarkand-2025”, “World Triathlon Para Cup Samarkand-2025” беллашувлари бошланди.
35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этаётган мусобақада пара спортчилар спринт йўналишида 750 метрга сузиш, 19 километр велосипед пойгаси ва 5 километрга югуриш баҳсларида қатнашмоқда.
Элит спортчилар эса стандарт йўналишда 1,5 километр сузиш, 40 километр велосипед ва 10 километр югуриш мусобақаларида куч синашади.
[gallery-23546]
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари