Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон ҳафта ичида: Ўтовдаги Кэмерон, тошқинда қолган Дубай, пенальти тепаётган Макрон
23:25 / 2024-04-28

Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ушбу ҳафтада содир бўлган дунё воқеалари қисқача тафсилотини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бизнес ёзувларини сохталаштиришда айбланаётган АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампга нисбатан Нью-Йоркда жиноий суд жараёни давом этмоқда.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги Ғозипур полигонидаги ёнғиндан кейин итлар галаси ёнаётган ахлат ёнида тўпланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Техас университетида тўпланган намойишчи талабаларни тартибга келтирмоқда.

Грециянинг Афина шаҳрини Африка чанги қоплаган пайт маҳаллий йигитлардан бири тепаликка чиқмоқда.

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида чиннигул инқилобининг 50 йиллигини нишонлаш маросимида нафақадаги ҳарбийлар суратга тушмоқда.

Франция. Иштирокчилар 37-Халқаро Берк-сюр-Мер варрак фестивали очилиш маросимига тайёргарлик кўряпти.

Кимоно кийган аёл Токио шаҳридаги Незу боғида Азалея фестивалига йўл олмоқда.

Фаластинликлар Ғазо сектори шимолида Исроил ҳужуми натижасида вайрон бўлган турар-жой биноси ёнидан ўтяпти.

Даккада кузатилаётган жазирама пайти болалар салқинлаш учун “Раирбозор”даги сув ҳавзасига сакрамоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳрида кучли ёғингарчиликдан сўнг тошқинда қолган автомобиль эшигини очишга уринаётган йигит.

Мусобақа иштирокчиси Сид Кейт Лондон марафонида телефон қутиси шаклидаги жисмни кўтариб югурмоқда.

25 апрель куни Кениянинг Найроби шаҳридаги Матхаре аҳоли манзилида ҳам кучли сув тошқини кузатилди.

Ҳиндистонлик 90 ёшли Суражбин Пармар умумий сайловнинг иккинчи босқичида Аҳмадобод шаҳридаги ўз уйида овоз бермоқда.

Тель-Авивда намойишчилар Ғазода гаровга олинган исроилликларни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда.

Франция Президенти Эммануэль Макрон Париж ташқарисидаги “Бернард Гиру” стадионида бўлиб ўтган хайрия ўйинида дарвозага тўп йўлламоқда.

Кўча мусиқачиси Одессада маҳаллий аҳоли руҳини кўтариш учун денгиз бўйида пианино чалмоқда.

Хитойнинг Гуангдонг провинцияси Кингюань шаҳрида кучли ёмғирдан кейин сув тошқини кузатилди.

Никарагуалик 30 ёшли муҳожир Фабиола икки яшар қизи билан Мексиканинг Эль-Пасо чегара пунктида АҚШга кириш нуқтасини қидиряпти.

Эроннинг Исроилга ракета ва учувчисиз самолёт ҳужумидан сўнг маҳаллий аҳоли баллистик ракета қолдиғи ёнидан ўтмоқда.

Яман. Пойтахт Санода кучли ёмғирдан сўнг сув босган кўчада мотоцикл ҳайдаб кетаётган киши.

Қандаҳордаги бозорга яқин ерда нон сотаётган афғон йигити.

Украиналик аскар Краматорскдаги вокзалда яқин кишиси билан хайрлашмоқда.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги Миллий гилам музейига ташриф буюрди.

Толибон ҳукумати Кобул четидаги майдонда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларни ёқиб юбормоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА