Дунёнинг турли бурчакларида кузатилаётган ўзига хос, қизиқарли ва диққатга сазовор воқеаларга, айниқса, суратлар ёрдамида мурожаат қилинса, тасаввуримизда янада жонли, ҳаққоний гавдаланади.
Демак, “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган дунё воқеалари қисқача тафсилотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Венгриянинг Моҳач шаҳрида ташкил этилган анъанавий Бусо карнавалида ниқоб кийган одам олов атрофида рақсга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
Парижда, Aдлия вазирлиги биноси олдида ўтказилган мотам маросимида Франциянинг собиқ адлия вазири Роберт Бадинтернинг тобутини Милий гвардия ходимлари кўтариб туришибди. 95 ёшида вафот этган Бадинтер мамлакат қонунчилигида ўлим жазосига тақиқ жорий этишда асосий ташаббускор бўлиб, кўплаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинишига эришди.
Краматорскдаги темир йўл вокзалида украиналик аскар қисқа танаффус вақти уни йўқлаб фронтга келган рафиқаси билан хайрлашмоқда.
Покистон полицияси Лаҳорда собиқ Бош вазир Имрон Хоннинг “Покистон Теҳрик-э-Инсаф” партияси тарафдорларини ҳибсга олмоқда.
Индонезиянинг Канекес қишлоғи аҳолиси мамлакатдаги президентлик ва парламент сайловида овоз беришдан олдин сайлов участкасида номзодлар билан танишмоқда.
Косоволик серблар Митровицада Марказий банкнинг нақд пул амалиёти учун серб диноридан фойдаланишга қаратилган қарорига қарши норозилик намойишида қатнашмоқда.
Руминиялик Валентина Камбел Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Европа чемпионатида тош кўтармоқда.
Рафоҳ шаҳридан Ғазо сектори марказий қисмига қараб кўчиб кетаётган фаластинлик оила.
Москва ҳайвонот боғида музлаган ҳовузга тўпланган ўрдаклар.
Толибон ҳарбийлари Кобул аэропортида Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинган афғон маҳбусларини кутиб олиш маросимида иштирок этмоқда.
Арманлар Еревандаги Aвлиё Aнна черкови олдида христианларнинг “Трндез” номли покланиш байрамини нишонламоқда.
13 февраль куни болгариялик фермерлар Софияда қишлоқ хўжалиги субсидияси ва қонунчилигига қарши норозилик намойиши ўтказди.
AҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп 15 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги суд мажлисида иштирок этди. Унга жами 34 та айб қўйилган.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзA