Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионлигига эришган ёш шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди
12:12 / 2025-12-22

Бугун Тошкент яна бир бор ёш иқтидор эгалари, ақл ва сабр билан дунё саҳнасида ўз сўзини айта олган фарзандларини катта ифтихор билан кутиб олди.

Туркиянинг Анталия шаҳрида шaxмат бўйича 9-17 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.

16-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган мусобақада 33 та давлатдан 314 нафар шaxматчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатга 36 нафар иқтидорли ёш билан қатнашиб, юқори натижа қайд этди.

Мусобақа якунига кўра, жамоамиз рапид ва блиц баҳсларида жами 12 та медални қўлга киритди: 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза.

Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Н.Раҳмонова, ЎзА