English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифан Тошкентда III “Заковат-Гамбит” турнири меҳмони бўлади
10:21 / 2023-11-17

Эртага пойтахтимиз Тошкентда соврин жамғармаси 600 миллион сўмдан иборат III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал босқичи бошланади.

Мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим мусобақа бўлган мазкур турнирда иштирок этиш учун шахмат оламининг таниқли вакиллари — жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ҳамда Хоу Ифан Тошкентга етиб келди.  

Эслатиб ўтамиз, Владимир Крамник 14-жаҳон чемпиони саналса, хитойлик Хоу Ифан аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони, жамоавий мусобақаларда эса уч марта дунё биринчилиги ғолиблигига эришган.  

19 ноябрга қадар давом этадиган III “Заковат-Гамбит” шахмат турнири давомида ҳар иккала номдор шахматчи мусобақа иштирокчилари учуни мастер-класс сабоқларини ўтказишади.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА