Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатининг илк кунида курашчиларимизнинг 5 нафари олтин медалли бўлди
00:09 / 2023-11-28

Хабар берганимиздек, шу кунларда Туркманистон пойтахти Ашхободда кураш бўйича ўн тўртинчи жаҳон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда.

Чемпионатнинг биринчи кунги мусобақаларида эркаклар 90, 100, +100 килограммда, аёллар 48, 52, 57, 63 килограмм оғирликларда ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Туркаманистонлик кураш ишқибозларининг қўллаб-қувватлаши билан қизғин беллашувларга бой бўлган шиддатли баҳсларда мамлакатимиз шарафини терма жамоамиз аъзоларидан Эркин Қозоқов, Жамшид Маматраҳимов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Улбулсин Ҳакимова, Ҳилола Ортиқова, Ибодат Агажонова, Мухлиса Қодирберганова ҳимоя қилди.

Ашхобод шаҳридаги “Баша-Баш” спорт мажмуасида кечган илк кунги беллашувлар сарҳисобига кўра,  юртимиз курашчиларининг 5 нафари олтин, 2 нафари бронза медалларига эга чиқди.

Маҳоратли спортчиларимиздан Жамшид Маматраҳимов ироқлик рақиби Мужтаба ал-Рубаенини, Улбусин Ҳакимова ва Ҳилола Ортиқова  финал баҳсларида туркманистонлик курашчи қизларни, Эркин Қозоқов финалнинг дастлабки дақиқасидаёқ мезбонлар вакили Санжар Абдураҳмоновни, Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Аболфазл Торабини ҳалол баҳоси эвазига енгиб, олтин медалларни қўлга киритди.  

Бугун чемпионатнинг сўнгги кунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги қолган вазн тоифаларида медаллар учун курашлар бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА.