Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари давом этади
10:37 / 2025-11-07

Хабарингиз бор, Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи баҳслари ўтказилмоқда. Куни кеча, мундиалнинг "A", "B", "C", "D" гуруҳларида 2-тур учрашувлари якунланди.

"A" гуруҳида ўтказилган Жанубий Африка Республикаси ва Қатар баҳси 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, Италия 4:0 ҳисобида Боливияни таслим этди. Натижада Италия терма жамоаси очколарини 6 тага етказиб олган ҳолда яққол пешқадамга айланди. Жанубий Африка Республикаси 4 очко билан иккинчи ўринда қолган бўлса, Қатар 1 очко билан учинчи ўринга кўтарилди. Боливия эса бу турда ҳам очкосиз қолди.

"B" гуруҳида Португалия 6:0 ҳисобида Марокашни таслим этган бўлса, Япония ва Янги Каледония баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, Португалия очколари сонини 6 тага етказиб, биринчи ўриндан жой олди. Япония 4, Янги Каледония 1 очко билан 2-3 поғонада қолди. Марокаш эса 4-ўринда қайд этилди.

"C" гуруҳида Хорватия термаси Бирлашган Араб Амирликлари дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Сенегал эса Коста-Рикани 1:0 ҳисобида таслим этди. Хорватия ва Сенегал терма жамоалари ушбу ғалабадан сўнг очколарини 4 тага етказиб олди. Мағлуб бўлган термалар бир очко билан кейинги ўринларга тақсимланди.

"D" гуруҳида Аргентина 1:0 ҳисобида Тунисни енгди ва очколарини 6 тага етказиб, навбатдаги босқичга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Бельгиялик футболчилар Фижи термасини йирик - 7:0 ҳисобида таслим этди. Қайд этилган натижалардан сўнг, Бельгия ва Тунис 3 очко билан 2-3 ўринларга жойлашди. Фижи эса очкосиз сўнгги ўриндан жой олди.

Бугун, 7 ноябрь куни "E", "F", "G" ва "H" гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилади. Унда қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

Сальвадор  — Колумбия,  

Англия — Гаити,  

Германия — Шимолий Корея,  

Миср — Венесуэла,  

Мексика — Кот-д’Ивуар,  

Швейцария — Жанубий Корея,  

Бразилия — Индонезия,

Замбия — Гондурас.

Жавоҳир Тошхўжев,

ЎзА