English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрилмоқда
18:21 / 2024-08-16

Шу кунларда қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 23-25 август кунлари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Куни кеча мазкур нуфузли спорт мусобақасини юқори савияда ташкил этиш, иштирокчи жамоаларни кутиб олиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби қатор масалаларга бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Ш. Маҳмудов, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобулов ва бошқа мутасаддилар жаҳон чемпионати мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Йиғилиш давомида эшкак эшиш каналини шай ҳолатга келтириш, оммавий ахбороот воситалари вакиллари, таржимон ва волонтёрлар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш каби қатор масалалар бўйича мусобақа ташкилий қўмитаси аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.

Т. Рўзиев, ЎзА