Жаҳон чемпионатида пара таэквондочиларимиз илк медалларни қўлга киритди
Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида пара таэквондо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, Бобуржон Қўзиев мураббийлигида мазкур чемпионатда иштирок этаётган мамлакатимиз спортчилари баҳсларда ўз матонатини намойиш этомқда.
Кеча, 11 декабрь куни икки нафар пара таэквондочимиз қизғин баҳслар натижасида совринли ўринларни эгаллади.
Жумладан, 47 килограмм вазн тоифасида Зиёдахон Исоқова аёллар ўртасида жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиққан бўлса, 58 килограмм оғирликда Лутфулло Қодиров ҳам бронзали бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бугун, 12 декабрь куни терма жамоамиз аъзоларидан Асад Тоштемиров, Жавоҳир Алиқулов ва Гулжаной Наимова жаҳон чемпионати беллашувларига киришади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА