Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди
13:49 / 2026-01-01

Бугун, 1 январь  – янги йилнинг илк тонгида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ўтган рапид ва блиц йўналишидаги FIDE жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган истеъдодли шахматчиларимиз пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.

Жаҳон чемпионатининг блиц баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли шахматчиси гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов финал учрашувида жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган мутасадди ташкилотларнинг вакиллари, кенг жамоатчилик аъзолари, шахматчиларнинг яқинлари, журналистлар жаҳон чемпионида иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров 12,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 252 нафар қатнашчи орасида 14-ўринни эгаллагани, Нодирбек Ёқуббоев 11, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Жаҳонгир Воҳидов 10, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов 9,5, Ҳумоюн Бекмуратов  9, Исломбек Синдоров 8 очко жамғариш орқали рейтинг кўрсаткичларини яхшилашга муваффақ бўлгани катта мақсадлар сари ташланган муҳим қадам эканини таъкидлади.

Шунингдек, чемпионатнинг аёллар мусобақасининг блиц баҳсида Умида Омонова 140 нафар иштирокчи орасида ТОП-8 таликдан ўрин эгаллаши, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 8,5, Афруза Ҳамдамова  8, Мадинабону Халилова 6,5 ва Нилуфар Ёқуббоева  6,5, Гулдона Каримованинг 5,5 очко жамғаргани хотин-қиз шахматчиларимизнинг халқаро майдондаги кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганини кўрсатди.

Қатарда поёнига етган жаҳон чемпионати Жавоҳир Синдоров учун 2026 йилги номзодлар мусобақасига ҳозирлик, Абдусатторов ва бошқа спортчиларимиз учун 2026 йилги нуфузли турнирлар олдидан катта тажриба туплаш майдони бўлгани билан эътиборлидир.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА