Жаҳон чемпионатида бугун ярим финалчилар аниқланади
Қатар мезбонлигида ташкил этилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди.
Гап шундаки, мундиалда бугун чорак финал учрашувлари ўтказилади. Мазкур босқичнинг илк ўйини Австрия ва Япония терма жамоалари ўртасида ўтади. Ўйин мамлакатимиз вақти билан 17:30 старт олади. Орадан бир соат ўтиб эса Италия ва Буркина-Фасо термалари (18:30) ярим финал учун рақобатлашади.
Шунингдек, юртимиз вақти билан соат 19:45 ва 20:45 да эса Португалия — Швейцария ҳамда Марокаш — Бразилия терма жамоалари баҳсига гувоҳ бўламиз.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичи 24 ноябрь, финал эса 28 ноябрь куни “Khalifa International” стадионида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА