Жаҳон чемпионатида 5 нафар атлетимиз иштирок этади
Жорий йилнинг 13-21 сентябрь кунлари Токио шаҳрида ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг квалификацион даври якунланди ва мазкур чемпионатга йўлланма олган атлетлар номи аниқ бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси – Шоҳрух Давлатов (марафон), Сафина Саъдуллаева (баландликка сакраш), Анвар Анваров (узунликка сакраш), Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) ва Малика Насриддинова (ядро улоқтириш) ўз йўналишларида кучлилар қаторидан жой олди ва бўлажак дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА