Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати Қатарга қанча даромад келтиради?
16:20 / 2022-08-29

Футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил 20 ноябрь-18 декабрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақани ҳар томонлама юқори даражада ўтказишга тайёргарлик ҳал қилувчи паллага кирган бир пайтда мундиал теварагидаги гап-сўз, тахминлар кўпайгандан кўпаймоқда.

Қатор ОАВ, мутахассислар мазкур тадбир Қатарга олти миллиард долларгача даромад келтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Қатар-2022 ижрочи директори Носир Ал-Хатир фикрича, айни рақам ФИФА ҳисоб-китоби асосида вужудга келган.

Ташкилотчилар жаҳон чемпионати очилишидан уч ой олдин мухлислар учун махсус сертификат — “Hayya card”ни синаб кўришди. Бу ҳужжат нафақат мамлакатга виза ва стадионга йўлланма вазифасини ўтайди, балки жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконини ҳам беради.

Маълумки, чипта сотилишининг биринчи босқичи 16 августда якунланган. Ташкилотчилар айтишича, жорий йил сентябрь ойи охирида яна бир кичик партия сотувга чиқарилади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА