Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 15 тага етди
Жорий йилда Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Айни кунларда қитъаларда мазкур чемпионатда иштирок этиш учун терма жамоалар саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Саралаш баҳсларининг Осиё минтақаси баҳсларида Жанубий Корея терма жамоаси Сурия устидан ғалаба қозонди ва муддатидан олдин жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея Осиё қитъасида Эрондан сўнг “ЖЧ-2022” йўлланмасини қўлга киритган иккинчи терма жамоа бўлди. Қатар терма жамоаси эса мезбон бўлгани учун ҳеч бир рақобатсиз мундиалда иштирок этади.
Қуйида Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 15 терма жамоа номи билан танишасиз:
1.Қатар (мезбон)
2.Германия
3.Дания
4.Бразилия
5.Бельгия
6.Франция
7.Хорватия
8.Испания
9.Сербия
10.Швейцария
11.Англия
12.Нидерландия
13.Аргентина
14.Эрон
15.Жанубий Корея
ЎзА