Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати давом этмоқда
14:18 / 2024-09-16

Аввал хабар берганимиздек, 14 сентябрдан 6 октябргача илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилмоқда.

Жаҳон чемпионатининг “B” (Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд) ва “F” (Эрон, Венесуэла, Гватемала, Франция) гуруҳи баҳслари Бухоро вилоят марказида барпо этилган “Универсал” спорт мажмуасида ўтмоқда.  

[gallery-19284]

Илк учрашув Таиланд – Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ишқибозлар учрашувни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Муросаларга бой ўтган учрашувда Таиланд терма жамоаси 2:1 ҳисобида Хорватияни мағлуб этган бўлса,  Бразилия ва Куба терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 10:0 ҳисоби қайд этилди.  

Кеча жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳ иштирокчилари Эрон, Венесуэла, Гватемала, ва Франция терма жамоалари “Универсал” спорт мажмуасида ўйнолди расмий машғулотларини ўтказди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари