Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда
19:06 / 2025-05-29

Нукусда белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ҳиндистон, Россия, Туркия, Грузия, Индонезия, Арманистон, Венгрия, Швейцария, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби 25 га яқин давлатнинг номдор полвонлари иштирок этмоқда. 

[gallery-23658]

Эркин йўналишдаги дастлабки беллашувларда ўз вазн тоифаларида ўғил болалар ўртасида қозоғистонлик Шерхан Есболат, Айдос Ерлан, россиялик Али Шипшиков, туркманистонлик Сердар Баймурадов, Азади Кулиев, мамлакатимиздан Элдор Нурмуродов, Рамзиддин Абдулҳамидов, тожикистонлик Ҳожакбар Бобозода, қирғизстонлик Абдураҳмон Анарбаев, қизлар ўртасида мамлакатимиздан Кумушхон Қаҳрамонова, Рухшона Авазова, россиялик Варвара Омелиялар ғалаба қозонди. 

Бугун белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатининг тантанали очилиши, жаҳон чемпионатининг ярим финал ва финал беллашувлари, шунингдек ғолибларни тақдирлаш маросимлари ўтказилади.

Эртага белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА