Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 18 фоиз ошган
14:02 / 2023-04-06

2022 йил озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2021 йилга нисбатан 18 фоиз ошган. Бу маълумот Жаҳон савдо ташкилоти ўтган йил якуни бўйича берган ҳисоботда келтирилади.

“Озиқ-овқат нархи 2022 йил давомида кескин ўзгариб турди – январдан майгача 19 фоиз кўтарилди, кейин декабргача 15 фоиз тушди. Умуман эса 2021 йилга нисбатан 18 фоиз, жумладан, дон нархи 21 фоиз ошди”, — дейилади ҳужжатда.

Ўғит таннархи йил давомида янада кўтарилиб, 63 фоиз ошган.