English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банкининг грант дастури амалга оширилмоқда
17:17 / 2023-12-05

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“MUNIS”) лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан “Research Commercialization Program (RCP)” танлов грант дастури эълон қилиниши режалаштирилган.

Жаҳон банкининг мазкур дастури бизнесда мавжуд ва кичик ҳажмли прототип яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ва ишланмалар натижасини тижоратлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш, тижоратлаштириш салоҳиятига эга лойиҳаларни консультатив қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлайди.
Дастурни ишга туширишга тайёргарлик кўриш ҳамда этимолий талабгорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил 5, 7, 12 ва 14 декабрь кунлари Тошкентдаги “INNO” технопаркида онлайн ва офлайн тартибда танлов шарти, талаби ва йўналиши, ариза топшириш ва экспертиза жараёни бўйича батафсил маълумот тақдим этиш учун амалий семинар ўтказиш мўлжалланган.

Асосий спикерлар сифатида Жаҳон банки халқаро эксперт-маслаҳатчилари – технологияни тижоратлаштириш ва инновацияни татбиқ этиш бўйича Абилай Ахимбеков, венчур молиялаштириш, технология трансфери ва инновация экотизимини ривожлантириш соҳасида Евгений Евдокимов, интеллектуал мулкни бошқариш, инновацион маркетинг, патент тадқиқоти ва технология трансфери масалалари билан шуғулланувчи Екатерина Рунова маърузалари тингланади.

[gallery-14898]

Мазкур семинарларда “RCP” дастури ҳақида умумий маълумот берилади ҳамда аризани топшириш, кўриб чиқиш тартиби, грант шарти ва талаби каби масалалар муҳокама қилинади. Анжуманнинг якуний қисмидан ўрин олган “Q&A” сессияларида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Жами 500 нафардан ортиқ тингловчи орасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва хусусий сектор вакиллари, шунингдек тадқиқотчи олимлар, ёш стартапчилар бор.

Саидмурод Раҳимов,

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА