French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки вакиллари билан энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди
13:22 / 2023-03-28

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Жаҳон банки вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Ўзбекистондаги бинолар учун тоза энергия» ва «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.  

Шунингдек, Жаҳон банки вакиллари иқтисодиётни декарбонизация қилиш бўйича инновацион лойиҳани амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этди.  

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мамлакатимизда барқарор ривожланишни рағбатлантириш билан бирга, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувининг 6-моддаси доирасида халқаро ҳамкорликка тайёргарлик кўриш имконини беради.  

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олди.  

ЎзА