French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки пандемиянинг Россия иқтисодиётига таъсирини баҳолади
09:49 / 2021-12-20

Жаҳон банкининг Россия бўйича бош иқтисодчиси Дэвид Найт "Ведомость" нашри билан бўлиб ўтган суҳбатда пандемиянинг Россия иқтисодиётига кўрсатаётган таъсири ҳақида сўзлаб берди.

Мутахассиснинг фикрича, пандемиянинг ривожланиш таҳдиди мамлакат учун маълум миқдорда хавф туғдиради.

"Биринчи навбатда, эмлашнинг нисбатан секин олиб борилиши сабабли пандемия бошқа мамлакатларга қараганда Россия иқтисодиётига кучлироқ босим ўтказади", — деб ёзади нашр Найт фикрини келтирар экан.

Мутахассиснинг таъкидлашича, пандемия бизнес фаолликни секинлаштиради  ва касалликнинг тарқалиши туфайли янги чекловларни жорий қилиш хавфини туғдиради.

Найтнинг фикрича, Россия иқтисодиёти учун пандемиядан ташқари, инфляция, ташқи сиёсий таҳдидлар ва янги энергия манбаларига ўтиш соҳасидаги муаммолар ҳам хавф солиши мумкин.